RU   UZ
6.jpg
Биз ҳақимизда
Биз ҳақимизда
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
14.04.2014 10:38

13.06.2006 й.

N ПҚ-377

 

ЎЗБЕКИСТОН ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА, НЕФТЬ

ВА ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ, КИМЁ ВА ОҒИР

САНОАТ ДАВЛАТ ЛОЙИҲА ИНСТИТУТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА

 

Мамлакатда амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларни илмий-техникавий жиҳатдан ва лойиҳалар билан таъминлашни мувофиқлаштиришни кучайтириш, республика иқтисодиётини барқарор ва мутаносиб ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган саноатнинг базавий тармоқлари корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини юқори даражада тайёрлаш ва уни сифатли амалга ошириш мақсадида:

 1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги зиммасига Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, шунингдек жалб этиладиган хорижий инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган иқтисодиётнинг базавий тармоқлари саноат объектларини қуриш, модернизациялаш ва реконструкция қилишнинг техник-иқтисодий асослари ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.

 2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон электр энергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институти - "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" ташкил қилинсин.

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти зиммасига иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги стратегик муҳим инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳалаш ишларини ўтказишда бош пудратчи функцияси юклансин.

 3. Қуйидагилар "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

саноатнинг базавий тармоқларини таркибий ўзгартириш, электр энергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат йирик объектларини модернизациялаш ва техник реконструкция қилиш концепциясини ишлаб чиқиш;

инвестиция лойиҳаларининг техник иқтисодий асосларини аниқ ишлаб чиқиш учун субпудратчилар сифатида мамлакатимиз ва хорижий ихтисослаштирилган лойиҳа институтларини, шунингдек етакчи мутахассисларни танлов (тендер) асосида жалб этиш, уларнинг ишини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, шунингдек жалб этилган хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириладиган иқтисодиёт базавий тармоқларининг стратегик муҳим корхоналарини қуриш ва модернизациялаш бўйича тақдим этилган инвестиция лойиҳалари ва техник-иқтисодий асосланишини экспертизадан ўтказиш ҳамда уларни танлаб олишда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишдан бошлаб то уларни амалга оширгунга қадар мониторинг қилиш ва техник жиҳатдан таъминлаш.

 4. Қуйидагилар белгилансин:

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳисобот берадиган мустақил ташкилот ҳисобланади;

лойиҳани ишлаб чиқиш учун ҳам, уни тўла ниҳоясига етказгунгача техник таъминотнинг ташкил этилиши учун ҳам масъул бўлган лойиҳа бош муҳандислари (ЛБМ) томонидан раҳбарлик қилинадиган тармоқ бюролари "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтининг асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади;

ЛБМлар бюросини юқори малакали мутахассис кадрлар билан таъминлаш институтнинг истиқболдаги ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;

ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти Илмий-техника кенгашининг ижобий хулосасидан кейингина белгиланган тартибда вакил қилинган органларга экспертизадан ўтказиш учун киритилади;

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти Илмий-техника кенгаши аъзоларининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти, шунингдек бошқа лойиҳа институтларининг етакчи мутахассисларидан тузилади, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳайъати томонидан тасдиқланади.

 5. Қуйидагилар:

ходимлар умумий чекланган сони 153 нафар, шу жумладан ишлаб чиқариш-бошқарув ходимлари сони 115 нафардан иборат бўлган "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

Лойиҳа бош муҳандиси бюросининг намунавий тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ўринбосари ҳисобланади.

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти директорига иқтисодиёт вазири билан келишилган ҳолда, тасдиқланган лавозимлар сони доирасида, институт таркибига зарур ҳолларда ўзгартишлар киритиш ва ходимлар сонини унинг таркибий бўлинмалари ўртасида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.

Институт ходимлари таркибини шакллантириш аниқ лойиҳа топшириқлари олинишига қараб амалга оширилсин.

 6. Қуйидагилар "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

инвестиция лойиҳалари буюртмачиларининг шартнома асосида ТИАни ишлаб чиқишга ажратилган маблағлари, лойиҳа-қидирув ва лойиҳа ишларини бажариш, лойиҳалар амалга оширилишини техник жиҳатдан таъминлаш;

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда шахсий фаолияти натижасида олинган даромадлари;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларининг грантлари;

етишмаётган қисмида - давлат бюджети маблағлари.

 7. "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти 2010 йилнинг 1 январигача барча солиқ турларидан, йиғимлар, божлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин, божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ва ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно.

 8. Қуйидагилар белгилансин:

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти ходимларига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш, моддий ёрдам ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари тадбиқ этилади;

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти ходимларига институт директорининг буйруғи билан устав фаолиятидан олинган даромадлар ҳамда ажратилган мақсадли бюджет маблағлари доирасида иш ҳақига ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.

 9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти фаолиятини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилсин.

 10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов

Обновлено 14.04.2014 10:40
 
“Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа” институти бошқарувини ташкил қилиш ҳақидаги Низом.
10.04.2014 13:04

1.    Умимий қоидалар

1.1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги ҳузурида электроэнергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноатни лойиҳалаш Ўзбек Давлат  “Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа” лойиҳа институти (кейинчалик институт) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электроэнергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноатни лойиҳалаш Ўзбек давлат  институтини ташкил қилиш ҳақида”ги 13 июнь 2006 йилдаги ПҚ-377 сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электроэнергетика, нефтгазни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноатни лойиҳалаш фаолиятини ташкил қилиш ҳақида”ги  13 июнь 2006 йилдаги  №116 сонли қарорига асосан ташкил қилинган.

1.2. Институт юридик ҳуқуқга эга эркин ташкилот бўлиб, ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлигига ҳисоб беради.

1.3. Институт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилиги асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги буйруғи билан тайинланадиган ва бўшатиладиган раҳбар томонидан бошқарилади.

1.4. Раҳбар 2 та муовин ва шу билан биргаликда биринчи муовин-бош муҳандисга эгадир. Раҳбар муовинлари лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги буйруғи билан тайинланади.

1.5. Институт ўз фаолиятида қуйидагиларга  амал қилади:

- Ўзбекистон Республикаси Қомуси ва қонунларига;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, Қарори ва Фармойишларига;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Палатасининг Қарорларига;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ва  Фармойишларига;

- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги ва бошқа органлар буйруғи, фармойиши ва меъёрий ҳужжатларига;

- Устав, жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиб қоидалари, институт бўлимлари йўриқномаси, институт локал далолатномаси ва шу йўриқномага;

- Директив органларнинг институт ва иқтисодиётнинг базавий тармоқлари ривожланишига, шунингдек қурилиш комплексларига тегишли бўлган қарорларига;

- Иқтисодиётнинг илғор усуллари, меҳнат, ишлаб чиқариш ва бошқаришни шакллантиришга,

- Лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришнинг илғор тажрибаси, фан ва техника ютуқларига.

1.6. Институт асосий таркибий бўлинмаларини тармоқлар бюроси ташкил қилиб, Лойиҳа Бош Муҳандислари томонидан бошқарилади ва улар инвестицион лойиҳаларнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш, лойиҳанинг ишлаб чиқишдан ишга тушиш вақтигача бўлган техник жиҳатдан таъминлаш ҳамда иқтисодиётнинг базавий тармоқлари инвестицион лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш учун масъулдирлар.

1.7. Институтда лойиҳа ишлаб чиқувчи ва ташаббускорлар учун мажбурий  лойиҳа хулосасини берувчи тармоқлараро Илмий-техника кенгаши (кейинчалик ИТК) фаолият кўрсатади.  Ишлаб чиқилган инвестицион лойиҳалар ИТК ижобий хулосасидан сўнг белгиланган тартибда вакил қилинган органларга экспертизадан ўтказиш учун киритилади;

1.8. ИТК таркиби Иқтисодиёт Вазирлиги, Молия Вазирлиги, Давлат архитектура  қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва Тараққиёт Жамғармаси, Институт ва бошқа лойиҳа институтларининг етакчи мутахассисларидан ташкил топади ва Иқтисодиёт Вазирлиги ҳайъати томонидан тасдиқланади. Кенгашга институт раҳбари Раислик қилади.

1.9. ИТК Ўзбекистон Республикаси  Иқтисодиёт Вазири томонидан тасдиқланган йўриқномага асосланиб фаолият кўрсатади.

1.10. Институт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2011 йилдаги  №95 сонли “ Чет эл инвестициялари билан ишлайдиган “Уорли Парсонс Узбекистан Инжиниринг” корхонасини ташкил қилиш” тўғрисидаги қарорига асосан,  бирлашган  корхона “WorleyParsons Uzbekistan Engeneering ” МЧЖнинг устав капитали бўйича 25% улушига эга таъсисчиси ҳисобланади.

2. Асосий вазифалар

2.1.  Электроэнергетика, нефтни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноатда  йирик объектларни техникавий қайта қуриш, замонавийлаштириш ва саноатнинг базавий тармоқлари тузилишига оид ўзгартиришлар концепциясини ишлаб чиқиш.

2.2.  Конкурс (тендер) асосида инвестицион лойиҳаларнинг аниқ техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш мақсадида  маҳаллий корхоналар  ва  хорижий  ихтисослашган лойиҳа олийгоҳлари, ва шу билан биргаликда ўз ишларини амалга оширишни (мувофиқлаштирувчи )хохловчи етакчи мутахассисларни жалб қилиш.

2.3. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва Тараққиёт Жамғармаси маблағлари , ҳамда хорижий сармояларни  жалб қилиш ҳисобига тақдим этилган инвестицион  лойиҳаларни текшириш, танловларда қатнашиш ва иқтисодиётнинг муҳим базовий тармоқлари бўлган қурилиш ва  замонавийлаштиришнинг  техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш.

2.4. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва Тараққиёт Жамғармаси маблағлари ҳисобига инвестицион лойиҳаларни мониторинг қилиш ва техникавий жиҳатдан таъминлаш, лойиҳа ишланмаси бошланган вақтдан  ишга тушган вақтгача амалга ошириш.

 

3. Институт ходимлари сони ва таркиби

3.1.   Институт ходимларининг  умумий чекланган  сони   148 ходимни ташкил этади, шулардан 113 таси ишлаб чиқариш-бошқарув ходимларидир.

 

4. Вазифалари

4.1. Институт Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг муҳим базавий тармоқлари  инвестицион лойиҳаларни лойиҳалашда  бош пудратчидир.

4. 2.  Институтнинг 2010 йил 28 октябрьдаги №218-ОК буйруғи билан институтда яратилган инвестицион лойиҳаларга лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш соҳасида иш олиб борадиган Малака ошириш маркази банк ва реал сектор корхоналари мутахассислари учун ўқув курслари ўтказади.

 

5. Ҳуқуқлари

5.1.   Ўз номидан,  қонун билан ўрнатилган тартибда, мулкка оид ва шасхий мулкка таалуқли бўлмаган ҳуқуқларга  эга бўлиш ва амалга ошириш мажбуриятларини бажаради , судда даъвогар ва жавобгар бўлади.

5.2. Қонун билан ўрнатилган тартибда, лицензия берувчи орган томонидан лицензиявий келишувлар асосида лицензиясиз фаолият кўрсатади.

5.3. Қонун билан ўрнатилган тартибда, таъсисчи рухсати билан тижорат ва нотижорат  ташкилотлар аъзоси бўлади,  юридик шахслар иштироки рухсат этилади.

5.4.  Таъсисчи розилиги билан  шўъба корхоналар яратади ва ўз сармоялари билан бошқа акционерлик компанияларида иштирок этади.

5.5. Бош пудратчининг вазифаларини бажариш, давлат мулкини бошқариш ҳуқуқлари, ҳар қандай бошқа тенг ҳуқуқлар сингари, институтга юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва қонунчиликнинг бошқа далолатномалари билан белгиланади.

 

6. Масъулиятлари

6.1. Институт ўз мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда унга  тегишли бўлган мулк учун қонун билан ўрнатилган тартибда масъулдир.

Обновлено 16.04.2014 05:30